Янги Ўзбекистонда сиёсий тафаккур трансформациясининг ижтимоий менталитетга таъсири
Гулжаҳон Зокиржон қизи СУЯРКУЛОВА мустақил изланувчи Фарғона давлат университети Фарғона, Ўзбекистон guljaxonzokirovna@gmail.com
Аннотация
Ушбу мақолада Янги Ўзбекистон шароитида жамият сиёсий тафаккурида юз бераётган трансформацион жараёнларнинг ижтимоий менталитетга таъсири ижтимоий-фалсафий жиҳатдан таҳлил қилинган. Сиёсий тафаккур ва ижтимоий менталитет тушунчаларининг мазмун-моҳияти, уларнинг ўзаро диалектик алоқадорлиги ҳамда жамият сиёсий маданиятини шакллантиришдаги ўрни ёритилган. Сиёсий тафаккурдаги янгиланишларнинг фуқаролик онги, сиёсий фаоллик, ҳуқуқий маданият, ижтимоий масъулият ва танқидий фикрлаш ривожига таъсири очиб берилган.
Таянч сўзлар: Янги Ўзбекистон, сиёсий тафаккур, ижтимоий менталитет, сиёсий онг, сиёсий маданият, фуқаролик онги, сиёсий ижтимоийлашув, ҳуқуқий маданият, ижтимоий масъулият, танқидий фикрлаш, демократик қадриятлар, ижтимоий трансформация.