Жамият трансформациялашувининг янги ижтимоий-маданий усуллари
Серобжон Урмоналиевич ЮЛДАШЕВ доцент фалсафа фанлари доктори (DSc) Фарғона давлат университети Фарғона, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада жамиятдаги ижтимоий-маданий ислоҳотлар натижасида унинг қиёфаси ижтимоий-сиёсий ўзгаришларга сабаб бўлиши тадқиқ этилган. Бу эса янгиланаётган жамият учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, стратегик дастурлашларнинг қўлланилишига эҳтиёжни оширади. Мамлакатда қабул қилинаётган қарорларга кўра жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш жамият трансформациялашувининг самарали усули эканлиги очиб берилган.
Таянч сўзлар. жамият, янгиланиш, тараққиёт стратегияси, трансформациялашув, ижтимоий-маданий фаолият, оила, хотин-қизлар, аёллар.