Янги Ўзбекистон зиёлилари – миллий юксалиш таянчи
Урганч шаҳрида жорий йилнинг 12-13 ноябрь кунлари “Янги Ўзбекистон зиёлилари – миллий юксалиш таянчи!” шиори остида Ўзбекистон зиёлиларининг мулоқоти бўлиб ўтади.
Мазкур нуфузли тадбирда таниқли олим ва академиклар, профессор-ўқитувчилар, ёзувчи ва шоирлар, маданият ва санъат намояндалари, журналистлар ҳамда ташаббускор ёшлар иштирок этиши кутилмоқда.
Мулоқот доирасида зиёлилар иштирокида 7 та шуъба фаолияти ташкил этилиб, уларда Янги Ўзбекистоннинг устувор қадриятлари ва “Инсон қадри” ғояси, ватанпарварлик ва миллатлараро тотувлик, миллий тарбия ва ёшлар масалалари, ўзбек тили ва адабиёти, тарихий хотира ва маънавий мерос, маданият ва креатив иқтисодиёт, шунингдек, замонавий илм-фан, таълим, инновацион тиббиёт ҳамда яшил тараққиёт каби долзарб йўналишлар муҳокама қилинади.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири