"Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!"
Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли бу йилги илк сафарини Қорақалпоғистон Республикасидан бошлади.
Биринчи манзил Шимоли-ғарбий ҳудуднинг жанубидаги кўркам масканлардан бири – Беруний тумани бўлди.
Тинчлик овулида ўтказилган "Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!" шиори остидаги фестиваль доирасида ташкил этилган маданий ва миллий тадбирларда миллий тарихимиз, урф-одат ва анъаналаримиз, қадриятларимиз акс этган.
Фестиваль беш минг қадам пиёда юриш акцияси билан бошланди.
“Мен ҳам аскар бўламан!” тадбирида ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
“Яшил макон ёшлар билан” экологик акциясида фаол иштирок этган ёшу-қари улкан орзулар билан она замин тупроғига минглаб кўчат қадалди.
Китоб ярмаркаси, “Ёш китобхон” танлови, бўш иш ўринлари ярмаркаси, ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган махсулотлар кўргазмаси, “Ёш мусаввир” танлови, “Заковат” интеллектуал ўйини ва бошқа тадбирлар, айнан ёшларимиз катта ҳаёт йўлида ўз ўрнини топиши, келажагини белгилаши, қатъиятли, шижоатли бўлиши учун хизмат қилди.
Эстрада юлдузлари билан бирга Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар дилларга ором бағишлаб, қалбларни меҳр-муҳаббатга тўлдирди.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА