"Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари” жорий этилади
Давлатимиз раҳбари соҳада таълим, қурилиш ва санитария-гигиена, беморлар хавфсизлиги ҳамда ходимлар маданиятини қамраб оладиган “Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари” жорий этилишини маълум қилди.
– Ҳар қандай инсон поликлиникага кирганда, аввало, озодаликни, тартибни, маданиятни кўриши керак, – деди Президентимиз.
Шу боис, бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари босқичма-босқич махсус кийим-бош билан бепул таъминланади.
Жорий йил илк бор туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамшира номинациялари бўйича вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолиблар 30 миллион сўмдан мукофотланади.
Келаси йил рағбат янада кучайтирилади: вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокор электромобиль билан тақдирланади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган энг яхши ўнта лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант берилади.
ЎзА