Янги нормалар фуқароларнинг фаровон яшашига хизмат қилади
Пойхтахтимизда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши томонидан “Конституциявий ислоҳотлар – инсон шаъни ва қадр-қиммати учун” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини, янги Ўзбекистонда конституциявий ислоҳотларнинг аҳамиятини аҳолининг кенг қатлами, айниқса, ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фуқароларни фаол иштирок этишга чақириш мақсадида ўтказилган тадбирда “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов иштирок этиб, нутқ сўзлади.
[gallery-11632]
Байрамона тадбирда янгиланаётган Конституцияга киритилган нормалар, уларнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти тўғрисида маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, янгиланаётган Бош қомусимизда халқимизнинг фикри, хоҳиш-иродаси, барча тоифаларнинг — ёшлар, аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар, ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари акс этган. Янги нормалар фуқароларнинг фаровон яшашига, давлатнинг барқарор ривожланишига хизмат қилиши қайд этилди.
Байрамона тадбирда эл суйган санъаткорлар чиқишлари билан даврага ўзгача файз улашди.
Муҳтарама Комилова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА