Янги муассасалар аҳоли сони ва ҳудудлар жойлашувидан келиб чиқиб, мастер-режа асосида ташкил этилади
Аҳоли сони ортиб, янги шаҳар ва массивлар қурилаётгани тиббиёт инфратузилмасини пухта режалаштиришни талаб этмоқда. Бу иш қилинмаса, бир жойда шифохона етишмайди, бошқа жойда мавжуд қувват тўлиқ ишлатилмайди.
– Шу боис, энди янги муассасалар аҳоли сони ва ҳудудлар жойлашувидан келиб чиқиб, мастер-режа асосида ташкил этилади, – деди Президентимиз.
Тиббий хизматларни босқичма-босқич хусусий сектордан харид қилишга ўтилади. Янги аутсорсинг механизмлари жорий қилинади.
Тадбиркорларга замонавий ускуналарни ўрнатиш учун давлат шифохоналаридан жой ажратилиб, кўрсатилган хизматларга суғурта тизими орқали ҳақ тўланади. Гемодиализ, лаборатория, стерилизация, реабилитация ва физиотерапия хизматлари ҳам тадбиркорлардан харид қилинади. Ҳар бир ҳудудда тиббий хизматлар бозори ва молиялаштириш механизмлари тадбиркор учун фойдали шартларда эълон қилиб борилади.
ЎзА