Янги МТТ фойдаланишга топширилди
Навоий шаҳрининг “Фаровон” маҳалласида “Zarafshan Golden Group” компанияси томонидан "ZARAFSHAN KIDS" хусусий мактабгача таълим ташкилоти қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур мактабгача таълим ташкилоти юз ўринга мўлжалланган бўлиб, болалар дам олиш хоналари, машғулотлар хонаси, спорт зали, ўйинчоқлар билан жиҳозланган шинам хоналардан иборат.

– Маҳалламизда 1375 нафар етти ёшгача бўлган болажонлар бор, – дейди маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Суръат Шарипов. – Маҳалламиз яқинда ташкил этилган бўлиб, асосан, кўп қаватли уй-жойлардан иборат. Шу кунга қадар ҳудудда ўнта хусусий болалар боғчаси мавжуд эди. Бу ўн биринчиси бўлди.

"ZARAFSHAN KIDS" хусусий мактабгача таълим ташкилотининг очилишида кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, болажонлар учун яратилган қулайлик ва шароитлар билан яқиндан танишди.
Мазкур мактабгача таълим ташкилотида 20 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.
А.Бўриев, ЎзА