Янги инвестициявий лойиҳалар фармацевтика соҳасида муҳим
Фармацевтика соҳасида инвестиция, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологиялар трансфери ва халқаро ҳамкорлик имкониятлари ошмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон фармацевтика саноатининг салоҳияти айни имкониятлар негизида ривожланмоқда.
Италиянинг Милан шаҳрида ўтказилаётган "CPHI Milan 2026" доирасидаги учрашувлар Ўзбекистон фармацевтика саноатининг халқаро алоқаларини кенгайтирмоқда.
Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси мазкур – "CPHI Milan 2026"да иштирок этмоқда.
Кўргазманинг биринчи куни "Merck", "Lupin Healthcare", "Syngene" каби йирик халқаро компаниялар ҳамда кўплаб соҳа вакиллари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилди, дейилади Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумотида.
Унда Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан “Made in Uzbekistan” миллий стенди ташкил этилган бўлиб, 15 га яқин маҳаллий фармацевтика компанияси ўз маҳсулот ва имкониятларини намойиш этмоқда.
А.РУСТАМОВ,
ЎзА