“Яндекс”га етказилган зарар кўлами маълум қилинди
Россия Рақамли ривожланиш, коммуникациялар ва оммавий ахборот воситалари вазирлиги раҳбари Максут Шадаевнинг сўзларига кўра, “Яндекс” маълумотлар марказларига қилинган ҳужум мисли кўрилмаган миқёс касб этган.
Айни пайт Мудофаа вазирлиги билан бирга хавфсизлик масаласи ҳал қилинмоқда. Саноатнинг барча тармоқлари вакиллари компания саъй-ҳаракатига қўшилган.
Россиядаги фойдаланувчилар “Яндекс” хизматидаги узилишлар ҳақида хабар бериб турибди.
Муаммо “Яндекс Пай” тўлов хизмати, “Яндекс Мейл” хизмати, “Яндекс Телемост” иловаси, “Яндекс go”, “Яндекс Про”, шунингдек,“Apteka.ru” ва “Вкусно-и точка” иловаларига таъсир қилган. “Яндкес” қидирув тизими қайта ишга туширилган.
С.Раҳимов, ЎзА