Яна бир оилага қувонч улашилди
Инсон қадр-қиммати, айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар масалалари доимий диққат-эътиборда бўлиб, бу боради изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Ногиронлиги бор шахсларга ғамхўрлик қилиш, ўзгалар ёрдамига муҳтож шахсларга ёрдам кўрсатиш доимий эътиборда.
Қашқадарё вилояти Қарши тумани, Ертепа қишлоғида яшовчи 1968 йилда туғилган фуқаро Фарҳод Жалилов беморлиги сабаб юриш имконияти чекланиб қолганди. Унга вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш бошқармаси ва “Маҳалла” жамоат фонди вилоят бўлими билан ҳамкорликда ногиронлик аравачаси топширилди. Хонадон вакиллари ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликдан миннатдор бўлди.


Ўлмас Баротов,
ЎзА мухбири