Ядровий қуроллар инсониятга ҳамон таҳдид солмоқда
Дунё ҳамон ядро қуроли орқали йўқ қилинишига яқин турибди, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерреш.
Унинг таъкидлашича, саёрамизда 14 мингта ядро қуроли сақланмоқда. Бош котиб ҳалокатнинг олдини олиш учун ушбу масалани конструктив ҳал қилишга чақирди.
"Ядро уруши булутини бутунлай тарқатиб юбориш, сайёрамизни ядро қуролидан халос қилиш ҳамда ишонч ва тинчлик даврини қарор топтириш вақти келди", — деб ёзди Гутерреш ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида.
26 сентябрь куни бутун дунёда ядро қуролини тамоман йўқ қилиш Халқаро кураш куни сифатида нишонланади. Ушбу кун БМТ Бош ассамблеяси томонидан 2013 йил 5 декабрда таъсис этилган бўлиб, аҳолининг ядро қуроллар вужудга келтираётган хавф ҳақида хабардорлигини ошириш ҳамда ундан бутунлай халос бўлишга чақиради.