“World Savings Day – 2026”: Сингапур менежментни ривожлантириш институти талабалари билан очиқ мулоқот!
Молиявий саводхонлик, банк соҳасидаги имкониятлар ва келажак касби — бу сафар Сингапур институти талабалари билан бир даврада!
“World Savings Day – 2026” (Бутунжаҳон жамғариш куни) лойиҳаси доирасида “Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (MDIS) талабалари учун очиқ семинар ташкил этилди.
Молиявий билимлар — келажак имкониятларининг калити
Учрашув давомида молиявий саводхонликнинг кундалик ҳаётдаги аҳамияти, шахсий маблағларни оқилона бошқариш, жамғариш маданияти ва тўғри молиявий қарорлар қабул қилиш каби муҳим мавзуларга эътибор қаратилди.

Шунингдек, банк-молия соҳасидаги замонавий йўналишлар, ёшлар учун касбий ривожланиш имкониятлари ҳамда назарий билимларни амалиётда қўллашнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.

Саволлар, фикрлар ва очиқ мулоқот
Семинарнинг энг муҳим жиҳати — талабалар билан эркин мулоқот бўлди. Бундай учрашувлар ёшларга ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб топиш, банк соҳасини яқиндан англаш ва келажакдаги касбий йўналишлари ҳақида кенгроқ тасаввур ҳосил қилиш имконини беради.

Билимдан — янги имкониятлар сари!
“Ўзмиллийбанк” АЖ учун молиявий саводхонликни ошириш фақат билим улашиш эмас, балки ёшларни мустақил фикрлашга, молиявий масъулиятни ҳис этишга ва келажакдаги мақсадлари сари ишонч билан ҳаракат қилишга рағбатлантириш ҳамдир.
Ёшлар билан бундай учрашувлар давом этади!