"WikiMarafon"дан ёшлар учун ажойиб янгилик
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан янги "WikiMarafon" лойиҳаси йўлга қўйилди. Хусусан, мазкур лойиҳа доирасида IDP IELTS танловида иштирок этиш орқали IELTS имтиҳонини бепул топшириш имконини берувчи ваучер ютиб олиш мумкин.
“WikiIELTS” танлови ўзбекча Википедия сифатини ошириш, инглиз тилига қизиқиши юқори бўлган ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган, 6 та ғолибни танлаб олиб, мутлақо бепул IELTS имтиҳонида иштирок этиш имкони тақдим этилиши режалаштирилган ижтимоий лойиҳа ҳисобланади.
Танлов шартлари жуда оддий бўлиб, дастлаб @WikiTanlov_bot орқали рўйхатдан ўтилади. Иштирокчига берилган матнни ўзбек тилига маҳорат билан таржима қилиб, қайта юклаб қўйилади.
Танлов 15 сентябрдан 30 сентябргача давом этиб, натижалар 15-октябргача маълум қилинади.
Гулноза Бобоева, ЎзА