Ворислик фақат фахрланиш эмас, ворислик бу улкан масъулият ҳамдир – Президент
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказмоқда.
–Билинглар, энди давлатлар ҳудуди билан эмас, билими билан, аҳоли сони билан эмас, технологияси билан, табиий бойликлари билан эмас, инсон капитали билан рақобатга киришмоқда.
Билим, илм-фан ва тафаккур маҳсули бўлган янги “Билимлар иқтисодиёти” ҳал қилувчи кучга айланиб бормоқда.
Мен биламан, ўғил-қизларимизнинг ҳар бирида катта салоҳият бор, истеъдод бор, иқтидор бор.
Сизлар ўз даврида буюк кашфиётлари билан дунё цивилизациясига улкан ҳисса қўшган, Биринчи ва Иккинчи Ренессанснинг “ақл чироғи” бўлган буюк аждодларимизнинг муносиб ворисларисиз. Албатта, ворислик фақат фахрланиш эмас, ворислик бу улкан масъулият ҳамдир!
Аждодларимиз инсоният тараққиёти учун қандай буюк ишлар қилган бўлса, сизлар Янги Ўзбекистонда янги уйғониш даври – Учинчи Ренессанс пойдеворини яратадиган куч бўлишингиз керак, – деди Президентимиз.
ЎзА