“Муҳандис қизлар” стипендияси таъсис этилади
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув ўтказмоқда.
Эндиликда АТ ва сунъий интеллект соҳалари учун кадр тайёрлайдиган олийгоҳларнинг 3-курс талабалари АТ паркда “дуал таълим” асосида ўқишни давом эттиради.
Мазкур йўналишлардаги иқтидорли талабалар учун “Муҳаммад ал-Хоразмий” номидаги давлат стипендияси жорий этилади.
Иқтидорли қизлар учун муҳандислик, ахборот технологиялари ва сунъий интеллект йўналишлари бўйича “Муҳандис қизлар” стипендияси таъсис этилади.
Янги ўқув йилидан тўланадиган ушбу стипендиялар хусусий олийгоҳ талабаларига ҳам берилади.
Бугунги кунда кимё, биология, физика, математика ва информатика фанлари бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари 1 миллиард сўм, устозлари 200 миллион сўм мукофот олмоқда.
Энди бу рағбат сунъий интеллект бўйича халқаро олимпиада ғолибларига ҳам татбиқ этилади.
ЎзА