Волонтёрлик фаолиятига оид ўқув-семинари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Термиз шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида волонтёрлар томонидан амалга оширилиши режалаштирилган ижтимоий хизматларни кўрсатиш бўйича уларнинг вазифа ва функциялари, волонтёрлик фаолияти, ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан ўқув семинари бўлиб ўтди.
Иштирокчилар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази фаолияти билан яқиндан танишиб, ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича бирламчи билим ва кўникмаларга эга бўлди.
[gallery-16247]
“Инсон” волонтёри ким?”, “Волонтёрликка илк қадам”, “Волонтёрликнинг асосий жиҳатлари”, “Волонтёрларнинг мақсадлари ва вазифалари” каби мавзулар муҳокама этилган семинар қизғин, баҳс-мунозараларга бой ва дўстона руҳда ўтди.
ЎзА фотомухбири
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар