Волейбол: чемпионат ўтказилмайди,бироқ...
Жорий йилнинг 29 август – 4 сентябрь кунлари Филиппин пойтахти Манила шаҳрида волейбол бўйича аёллар ўртасида ўтказилиши кутилаётган 21-Осиё чемпионати мамлакатда эпидемиологик вазият туфайли карантин жорий қилинганлиги сабабли қолдирилди.
Осиё валейбол конфедерацияси(AVC) сайтининг келтиришча, ушбу мураккаб вазиятдан чиқиб кетиш учун чемпионатни жорий йилнинг 24-31 октябрь кунлари ўтказиш таклифи илгари сурилган. Бунинг учун иштирокчи мамлакатлар кейинги ҳафтагача белгиланган санада қатнашишини тасдиқлаши лозим. Бироқ иштирокчи жамоалар сони олтидан кам бўлса, чемпионат умуман қолдирилиши таъкидланган.
Маълумки, чемпионатнинг қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон волейболчилари “А” гуруҳида Хитой Тайпейи, Қозоғистон ва Филлипин жамоалари билан ғолиблик учун кураш олиб бориши лозим эди. “Б” гуруҳида эса Жанубий Корея, Таиланд, Эрон ва Австралия жамоалари қитъа чемпионлиги учун баҳслашиши белгиланганди.
Тўлқин Рўзиев