Вилоят ҳокими талаба-ёшлар билан учрашди
Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими Шуҳратбeк Абдураҳмонов олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан учрашди.
Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими Шуҳратбeк Абдураҳмонов олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан учрашди.
Учрашувда вилоят ҳокими бугунги глобаллашув даврида мамлакатимизда ёшлар тарбияси, уларнинг таълим олиши ва кeлажаги, жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун зарур барча ишлар қилинаётгани, ёшларимиз ана шу эътиборга муносиб бўлиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, ёшлар онгида мамлакатимиз келажаги, амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини уйғотиш каби муҳим масалалар ҳақида гапирди. Вилoятда ўтказилган "Open Andijan" I халқаро инвестиция форуми доирасидаги тадбирларда талаба-ёшлар кўнгилли, таржимон сифатида фаол иштирок этганини алоҳида эътироф этди.
Тадбирда сўз олган ёшлар тенгдошларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамият тараққиётига хизмат қилувчи ғоя ва ташаббуслари билан юрт равнақига муносиб хизмат қилиш зарурлиги хусусида таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирди.

– Вилоят ҳокими менинг Фейсбук ижтимоий тармоғида “Мен Андижонни севаман” шиори остида хештек очиш, вилоятимиз ҳақида ўзбек, рус ва инглиз тилларида маълумотлар билан тўлдириш ҳақидаги таклифимни қўллаб-қувватлади, – деди Андижон давлат университети талабаси Олимбек Турсунов. – Бу шубҳасиз, нафақат юртимиздаги, балки дунё бўйича интернетдан фойдаланувчиларга Андижон ҳақида кенг маълумотлар олиш имконини беради.
Учрашувда ёшларнинг “Ҳоким ва ёшлар” тадбирини мунтазам ўтказишни йўлга қўйиш ҳақидаги таклифи маъқулланди. Вилоят ҳокими доимий равишда ҳар ойнинг учинчи шанбасида ёшлар билан мулоқот ўтказиб боришини айтди.

Вилоят ҳокими талабаларни қизиқтирган барча саволларга жавоб қайтарди. Учрашувда ташаббускор ва фаол ёшлaрга миннатдорлик билдирди. Бир гуруҳ ёшларни ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.