Вэнс: АҚШ Яқин Шарқ сиёсатини Исроил манфаатига бўйсундира олмайди
АҚШ вице-президенти Жей-Ди Вэнс мамлакатнинг Яқин Шарқ бўйича сиёсати Исроил манфаатига бўйсундирилмаслиги кераклигини таъкидлади. Ушбу баёнот “All-In Podcast” томонидан ташкил этилган конференцияда янгради.
– Биз Яқин Шарқдаги ташқи сиёсатимиз Исроилга бўйсундирилишига йўл қўя олмаймиз, – деган Вэнс.
Исроил ҳарбий технология ва разведка маълумоти алмашиш бўйича АҚШнинг муҳим ҳамкори, бироқ Вашингтон айрим масалаларда Тель-Авив билан келишмовчиликка дуч келиши мумкин.
Мулозимнинг сўзларига кўра, Трамп сўнгги 40 йил ичида Бош вазир Нетаньяху билан фикр хилма-хиллигига дуч келинганда, АҚШ манфаатини устувор қўйишда бошқа Президентларга қараганда кўпроқ тайёрлигини намойиш этган.
– Муносабатни бошқа ҳар қандай жабҳада бўлгани сингари Америка манфаатига асосланиб қуриш оқилона муҳокама йўлидир, – дея таъкидлаган Вэнс.
С.Раҳимов, ЎзА