Тбилисида болалар оммавий заҳарланди
Грузия Молия вазирлиги Тергов хизмати Тбилиси шаҳридаги бир неча болалар боғчасида тарбияланувчилар оммавий равишда заҳарлангани ҳақидаги хабардан сўнг тергов бошлади. Пойтахтдаги 20 боғчада 55 бола ва бир тарбиячи жабрланган.
Тергов доирасида ота-оналар билан суҳбатлашилди, 4 муассаса ва 3 озиқ-овқат таъминоти компаниясида тун бўйи тинтув ўтказилди. Ҳодиса сабабини аниқлаш учун озиқ-овқат, ҳужжат ва бошқа материаллар мусодара қилинди.
Дастлабки эҳтимол сифатида егулик орқали юқадиган бактериал инфекция тахмин қилиняпти. Ҳозир лаборатория текшируви олиб борилмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА