Венесуэлада кутилмаганда ҳарбий машқлар бошланди
Венесуэла ОПЕК аъзоси бўлиб, дунёдаги энг кўп нефть экспорт қилувчи давлатларнинг бири ҳисобланади.
Венесуэла Президенти Николас Мадуро кутилмаганда мамлакатда ҳарбий машқлар бошлангани ҳақида баёнот берди. Экспертлар ушбу баёнот халқаро нефть бозорида нархнинг қулаши ҳамда унинг кетидан фонд биржаларидаги кескин тебранишлар бошланганидан кейин эълон қилинганига эътибор қаратишмоқда.
Мамлакатда бу йилги илк ҳарбий машқлар февраль ойининг ўрталарида бошланган эди. Мадуро уни Колумбия ва АҚШдан кириб келувчи қўпорувчи кучларнинг таҳдидига қарши қўққисдан амалга ошириладиган антитеррорчилик ҳаракатларига тайёргарлик, деб изоҳлаган эди.
Венесуэла ОПЕК аъзоси бўлиб, дунёдаги энг кўп нефть экспорт қилувчи давлатларнинг бири ҳисобланади.
Ўтган душанба куни жаҳон бозорида нефть нархи уч баробарга тушиб кетди. Бунга ОПЕК аъзолари билан бошқа нефть экспорт қилувчи мамлакатларнинг қора олтин қазиб олишни қисқартириш бўйича бир қарорга кела олмагани сабаб бўлди.
"Тинчлигимиз, мустақиллигимиз ва чегараларимиз мустаҳкамлигини ўйлаб машқларнинг иккинчи босқичини бошлаяпмиз", дея таъкидлади президент Мадуро.