Венеция биенналесида Ўзбекистон миллий павильони
Тошкентда 60-бор ўтказилаётган Венеция замонавий санъат биенналесидаги Ўзбекистон миллий павильони концепцияси муҳокамасига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Тадбир Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва пойтахтимиздаги замонавий санъат маркази томонидан ташкил этилди.
Кўргазма лойиҳаси рассом Азиза Қодирий ва унинг “Qizlar Collective” ижодий жамоасидаги ҳамкасблари томонидан яратилди.
[gallery-18189]
– Венеция биенналесида иштирок этиш мамлакат учун муҳим тарихий воқеа, – деди “Qizlar Collective” маслаҳатчиси Комила Зохидова. – Ўзбекистон кўп йиллар мобайнида ушбу нуфузли халқаро санъат ва меъморчилик форумида таништириб келинган. Бу йил эса миллий маданиятимиз ва санъатимиз илк бор ёш рассомлар ва меъморлар томонидан намойиш этмоқда. Бундай муҳим лойиҳада қатнашиш уларнинг ижодини ривожлантириш, маданият соҳасидаги халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган қимматли тажрибадир. Санъатимизни қўллаб-қувватлаш ва тарғиб этишда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси муҳим ўрин тутади. Жамоанинг Венеция биенналесидаги тўрт йиллик фаолияти мамлакат маданий нуқтаи назарини халқаро даражада мустаҳкамлашга интилишини ифодалайди.
Эслатиб ўтамиз, павильон 2024 йил 24 ноябрга қадар Венецияда омма учун очиқ бўлади.
ЎзА