Велоспортчимиз Испанияда совриндор бўлди
Испанияда ўтган "V TROFEO AYUNTAMIENTO DE SIERO" кубогида Ўзбекистон номи эътироф этилди.
Велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича ўтказилган мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг энг кучли велоспортчилари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ўз имкониятларини синовдан ўтказди.
Эътиборли жиҳати, 200 нафарга яқин маҳоратли велоспортчилар иштирокида кечган мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, “ODL Team” спорт клуби вакили Нафосат Козиева аёллар ўртасида 74,7 км. масофага ўтказилган пойгада муваффақиятга эришди.
Ҳамюртимиз Нафосат Козиева белгиланган маррани 1 соат, 48 дақиқа, 23 сония оралиғида босиб ўтиб, V TROFEO AYUNTAMIENTO DE SIERO" кубоги баҳсларида бронза медалини қўлга киритди.
Т. Рўзиев, ЎзА