Вазирлик ва идоралар ўртасида ўтказилган "Мустақиллик кубоги" ғолиблари аниқланди
Мустақиллик байрами нафақат юртимизнинг энг улуғ саналаридан бири, балки жамоавий руҳ, ҳамжиҳатлик ва соғлом рақобатни янада мустаҳкамлайдиган муҳим айёмдир.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан вазирлик ва идоралар ўртасида “Мустақиллик кубоги” ташкил этилди.
Мусобақада турли ташкилотлар ходимларидан тузилган жами 78 та жамоа ғолиблик учун куч синашди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар якунига кўра, қуйидаги жамоалар совринли ўринларни эгаллади:
1-ўрин: Адлия вазирлиги жамоаси.
2-ўрин: «Ўзбеккўмир» АЖ жамоаси.
3-ўрин: Фанлар академияси жамоаси.
Ғолиб жамоалар диплом, медаллар, ноутбуклар ҳамда смарт телевизорлар билан тақдирланди.
Шунингдек, мусобақада 1-ўринни эгаллаган Адлия вазирлиги жамоасига махсус тайёрланган “Мустақиллик кубоги” тантанали равишда топширилди.
Н.Раҳмонова, ЎзА