Вазир ёшлар билан самимий мулоқот қилди
Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Тошкент шаҳри Янги ҳаёт тумани ёшлари билан учрашди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар мавжуд муаммолари, истиқболдаги режаларини айтиш имконига эга бўлди. Кўтарилган ҳар бир масала атрофлича ўрганилиб, самарали ечим изланди, ижроси юзасидан аниқ муддат белгиланиб, вазирлик масъул ходимлари бириктирилди.


Айрим ёшларга тадбиркорлик кўникмасини ошириш ва кучли мутахассис бўлиб етишиш бўйича манзилли тавсиялар берилди. Бу жараёнда мамлакатимизда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ИССВ ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлиги инобатга олинди.


Йиғилиш якунида вазирлик ходимлари билан ёшлар доимий мулоқот қилиб боришига келишилиб, билдирилган таклифларни амалга ошириш механизми маъқулланди. Шунингдек, эришилган натижалар эътироф этилиб, иқтидорли ёшлар режаларини ҳаётга татбиқ қилиш бўйича навбатдаги тадбирларни ишлаб чиқиш мақсадида келгусидаги учрашувлар муддати ҳам белгиланди.
ЎзА