Вазир мактаб қурилиши билан танишди...
Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги бир қатор мактабларда янги ўқув йилига тайёргарлик, амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишиб чиқди.


Оpenbudget.uz платформаси орқали Сирдарё вилоятида 83 та мактаблар 15.3 миллиард сўмлик маблағлар ютган бўлса, ушбу кўрсаткич Тошкент вилоятида 86 та мактабларга 34.6 миллиард сўмлик натижани ташкил этган ва айни дамда ушбу мактабларнинг барчасида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида инвестиция дастурига кўра, 8 та, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурига асосан 29 та мактаблар киритилган бўлиб, ушбу кўрсаткичлар Тошкент вилоятида инвестиция дастурида 37 тани, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурида 17 тани ташкил этиб, бугунги кунда ушбу мактабларининг барчасида қурилиш таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
ЎзА