“Ватанпарварлик карвони” болажонлар ҳузурида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир ишлар самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш, ёшларда ватанпарварлик, мардлик туйғуларини юксалтириш борасида юртимизда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ёшларни маънан етук, жисмонан баркамол улғайтириш каби эзгу ниятларни мақсад қилган “Ватанпарварлик карвони”нинг навбатдаги ҳарбий-ватанпарварлик фестивали Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 125-кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар интернатида “Миллий армиямиз ёшлар нигоҳида” шиори остида ташкил этилди.
[gallery-14303]
Фестиваль Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ўқув ва спорт техникалари, ҳарбий оркестрдан иборат “Ватанпарварлик карвони”нинг намойиши билан бошланди.
Хайраобод гарнизонининг ҳарбий оркестр жамоаси Ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари билан фестивалга кўтаринкилик бағишлаган бўлса, замонавий ҳарбий техника ва қуроллар кўргазмаси, шунингдек, фахрий қоровул шахсий таркибининг кўргазмали чиқишлари ва қўл жанги санъатидан намуналар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Тадбир доирасида ҳарбий хизматчилар болажонлар учун эсдалик совғаларини тақдим этди, ҳарбий ошпазлар томонидан ош дамланиб, байрам дастурхони ташкил этилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА