Вақтни ўлчашда инқилоб: илк ядровий соат яратилди
Австрия ва Хитой олимлари дунёда биринчи ядровий соатни яратишга муваффақ бўлдилар. Ушбу технология вақтни ҳозиргидан ҳам аниқроқ ўлчаш ва физиканинг ўзак қонунларини чуқурроқ ўрганиш учун янги имконият очади.
Оддий атом соати электронлар қуввати ҳолати ўзгаришига асосланган, янги қурилма эса ядродаги протон ва нейтронлар ҳаракатини лазер ёрдамида кузатади. Бунинг учун мутахассислар табиатда кам учрайдиган торий-229 изотопидан фойдаланган. Махсус ультра бинафша нур ёрдамида ядродаги энергетик кўчиш жараёнини бошқариш ва барқарор вақт ўлчовини олишга эришилган.
Янги технология йўлдошдан бошқариш ва теле алоқа тизимида вақтни янада аниқ белгилашга ёрдам беради. Энг муҳими, ядровий соат физиканинг асосий қонунларини текширадиган янги воситага айланиши эҳтимоли юқори. Муаллифлар ҳозирча мазкур технологиянинг аниқ амалий қўлланиши йўналишини белгиламаган.
Мусулмон Зиё, ЎзА