Вақтни ҳисоблаш қоидаси ўзгаради: сабаб нима?
2027 йил 20 майдан дунё бўйлаб расмий вақтни мувофиқлаштириш учун қўшимча сония киритиш амалиёти бекор қилинади. Халқаро оғирлик ва ўлчов бош конференцияси компьютер тизими ва алоқа тармоғидаги техник хавфни камайтириш мақсадида шундай қарор қабул қилди.
1972 йилдан буён атом соати кўрсаткичини Ер айланиши тезлигига мослаштириш учун 27 марта қўшимча сония киритилган. Охирги марта 2016 йил охирида амалга оширилган бундай ўзгариш инсон кундалик ҳаётида сезилмаса-да, сунъий йўлдош навигацияси, энергетика ва интернет хизматида носозлик сабаб бўлиши мумкин.
Янги тартибга кўра, расмий вақт Ер айланишига қараб ўзгартирилмайди. Натижада астрономик вақт билан соат кўрсаткичи ўртасидаги фарқ аста-секин ортиб боради. Бу ўзгариш кундалик ҳаётга таъсир қилмайди ва ёзги-қишки вақтга ўтиш тартибини ўзгартирмайди. Асосий мақсад – рақамли тизимда вақтни барқарор ва ишончли ҳисоблашни таъминлаш.
Мусулмон Зиё, ЎзА