Узумзорлар бағридаги файзли маскан
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Узун туманидаги Янги рўзғор маҳалласи узумзорлари, обод хонадонлари ва меҳнатсевар аҳолиси билан ажралиб туради.
Маҳаллада хонадонлар атрофини безаб турган узумзорлар ўзига хос манзара яратган. Девор ва айвонларни қоплаб, воиш усулида парваришланаётган токлар ёз фаслида кўчаларга яшил тароват бағишлайди.
Бу ерда узум етиштириш кўп йиллардан буён давом этиб келаётган меҳнат анъаналаридан бири. Хонадон эгалари томорқадан унумли фойдаланиб, узумчилик, деҳқончилик ва уй шароитидаги тадбиркорлик орқали оилавий даромадини оширмоқда.
[gallery-30820]
Кимдир етиштирган узумини бозорга чиқарса, яна кимдир хонадонида кичик тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган. Хонадонлардаги бундай меҳнат ва ташаббус маҳалланинг иқтисодий фаоллигига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Яшил узумзорлар орасида қад ростлаган саришта хонадонлар, обод кўчалар ва кўркам ҳовлилар Янги рўзғорнинг ўзига хос қиёфасини намоён этади.
Маҳалладаги бугунги ободлик ва фаровонлик, аввало, аҳолининг ҳалол меҳнати, томорқадан самарали фойдаланиши ва тадбиркорликка интилиши самарасидир.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА