Узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамловчи ҳужжат
15 март - Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни. Шу муносабат билан федерация ҳамда "Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси" ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Мазкур келишув муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандумга асосланди.
Меморандум муаллифлар ва санъаткорларнинг, шунингдек, ҳар қандай санъат асаридан фойдаланаётган истеъмолчиларнинг интеллектуал мулкини ҳимоя қилиш, уларни асл санъат асарларидан баҳраманд бўлишларини таъминлаш учун биргаликда ҳаракатларни назарда тутади. Ҳужжат узоқ муддатли ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА