UZINSURANCE: мижозлар манфаати учун
Бугунги иқтисодий ислоҳотлар жараёнида суғурта хизматларининг ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
Мамлакат суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан иқтисодиёт тармоқларини, бизнесни, қолаверса аҳолини суғурта ҳимоя билан қамраб олиш бўйича қатор амалий чоралар кўрилмоқда. Хусусан, янги турдаги суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этиляпти.
Айни пайтда “Uzinsurance” савдо бренди остида фаолият юритаётган “Ўзагросуғурта” АЖ томонидан чорак давомида 200 мингдан ортиқ суғурта шартномалари расмийлаштирилган. Шунингдек, суғурта хизматлари жозибадорлигини ошириш, мижозлар учун қулайликлар яратиш мақсадида фаолиятга ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, онлайн электрон полислар сонини кўпайтириш юзасидан амалий ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Компания бозордаги нуфузи ва мавқеидан келиб чиқиб, мижозлар ишончини оқлашга ҳаракат қилиб келмоқда. Бугунги кунда суғурта бозорида жами 42 та суғурталовчи компания бўлса, улар орасида суғурта маҳсулотларининг халқчиллиги ва қулайлиги бўйича “Uzinsurance” етакчилик қилади. Бу кўтсаткич Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агeнтлиги томонидан чоп этилган барча очиқ манбалардаги молиявий ҳисоботларда ҳам акс этган.
Хусусан, 2021 йил якунларига кўра, Ўзбекистон суғурта бозорида 6,8 миллион дона суғурта шартномалари тузилган бўлса, шундан сал кам 1,2 миллион донаси “Uzinsurance” томонидан расмийлаштирилган.
Таъкидлаш керакки, суғурта шартномаларини расмийлаштириш бўйича етакчилик ўз-ўзидан бўлмади. Компания 2021 йилда суғуртанинг ижтимоий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятини маҳаллабай ишлаш йўналишига қаратди. Жумладан, компания ходимлари аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг талаб ва истакларини ўрганди. Бунда асосий эътибор “Темир” дафтарга, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган фуқароларга қаратилди.
Президентимиз ташаббуси билан 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилганидан хабарингиз бор. Шунингдек, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Республика комиссияси ва республика вакилларининг ишчи органлари ташкил этилди ва ҳудудларга бириктирилди. Айни пайтда компаниямиз вакиллари ҳам ҳудудларга бириктирилган бўлиб, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқишда бевосита жойларнинг ўзида фаолият олиб бормоқда.
Айтиш жоиз, 2021 йилда аҳоли манфаатларига хизмат қиладиган янги турдаги суғурта маҳсулотлари амалиётга жорий қилинди. Хусусан, фуқароларнинг соғлиғи билан боғлиқ бўлган суғурта маҳсулоти яъни, уларга вакцинация жараёнида чин маънода тиргак бўлиши учун янги суғурта тури ишлаб чиқилди. Ушбу суғурта полиси амал қилиш даврида суғурталанган шахснинг “COVID-19” вакцинацияси доирасида қабул қилган, расман ҳужжатлаштирилган вакцинанинг салбий оқибатларидан молиявий ҳимоялашни назарда тутади.
Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 23 октябрдаги “Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан энг оммабоп суғурта турларини онлайн шакли амалиётга татбиқ этилди.
Бугунги кунда компанияда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, автотранспорт воситасига ўрнатилган газ ускуналаридан фойдаланиш оқибатида юз бериши мумкин бўлган қалтисликлардан суғурта қилиш, аҳоли турар-жой иморатлари ва уй-рўзғор буюмларини комплекс суғурта қилиш, бахтсиз ҳодисалардан ва юқумли калликлардан эҳтиёт шарт суғурта қилиш каби суғурта турларини онлайн расмийлаштириш имконияти яратилгани шулар жумласидандир.
2022 йилнинг биринчи чораги кўрсаткичлар ҳам компаниянинг халқчиллигини яна бир бор тасдиқлайди. “Uzinsurance” томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида йиғилган суғурта мукофотларининг аксарият қисми ихтиёрий суғурта турларига тўғри келмоқда.
Қабул қилинган суғурта мажбуриятлари 15,8 триллион сўмни ташкил этса, ўз навбатида ўтган давр мобайнида 8,3 миллиард сўм суғурта товонлари тўлаб берилган.
Компания «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да янги турдаги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиб, аҳолига тақдим этишни мақсад қилган. Зеро, “Ҳар бир мижоз муҳим, унинг манфаатлари устувор”.
UZINSURANCE Ахборот хизмати