Устозлик мақоми — муқаддас!(+видео)
Устозлик мақоми — жамиятда инсонларнинг маънавияти, онги ва келажагини шакллантирувчи энг юксак, шарафли ҳамда масъулиятли муқаддас мартабадир.
Илм-маърифат тараққиёти, аввало, устознинг жамиятдаги мақоми ва шогирднинг унга бўлган ҳурматидан бошланади. Зеро, устоз инсонни жаҳолат зулматидан маърифат зиёсига етаклайдиган, унинг қалби ва тафаккурини камолга етказадиган улуғ зотдир.
Инсоният тарихида устоз ва мураббийларнинг ўрни ҳамиша беқиёс бўлиб келган. Зеро, инсоннинг жисмонан вояга етишида ота-онаси сабабчи бўлса, унинг маънан юксалиши, дунёқараши кенгайиши ва ҳаётда ўз ўрнини топишида устозларнинг хизмати алоҳида аҳамият касб этади.
“Келажак бунёдкорлари” лойиҳасининг навбатдаги сонида Сергели туман 1-сон техникуми Ёшлар ишлари бўйича директор ўринбосари Кимё Насриддинова билан ўқитувчиликнинг шарафли ва машаққатли меҳнати ҳақида батафсил суҳбатлашдик.
Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА