Устозларим... ўзбегим тожик билан
Ўзбекни тожиксиз, тожикни ўзбексиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу юртлар асрлар давомида бир-бирини ҳар жиҳатдан бойитиб келмоқда.
Ўзбекни тожиксиз, тожикни ўзбексиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу юртлар асрлар давомида бир-бирини ҳар жиҳатдан бойитиб келмоқда. Бири-бирига шогирд, бири-бирига устоз. Қай маконда шу икки халқ бирга бўлса, ўша ерда тараққиёт, ўша ерда ривожланиш тайин. Оддий бир мисол. Форс-тожик адабиёти пойдеворини яратган Абу Абдулло Рўдакий Самарқанд биқинида жойлашган Панжакентнинг Рўдак қишлоғида туғилган.
Туркий тилли халқлар адабиётининг забардаст вакили, сўз мулкининг султони Мир Низомиддин Алишер Навоий Эрон билан қўшни Хуросоннинг Ҳирот шаҳрида туғилиб вояга етди. У икки тилда бирдек ижод қилиб, ўзидан умрбоқий асарлар қолдирди. Устози ва дўсти Абдураҳмон Жомий билан бир умр ҳамкорлик қилди. Навоийнинг туркийда “Хамса”ёзишини олқишлаган Жомий ўзи ҳам Навоий маслаҳати билан бир қанча ўлмас асарлар яратди.
ХХ аср бошларида назмдан кўра, кўпроқ насрда ижод қилган Садриддин Айний “Қуллар”, “Бухоро жаллодлари” каби асарларини олдин ўзбек, сўнг тожик тилида ёзган. “Қуллар” романи қўлёзмасини Самарқандда Айнийнинг илтимоси билан ўқиб чиққан Абдулла Қодирий ёзувчига қимматли маслаҳатларини берган. Лутфий, Саккокий, Навоий, Тошхўжа Асирий, Беҳбудий, Фитрат, Нодира, Увайсий, Дилшод Барно, Муқимий, Фурқат, Махмур, Гулханий, Завқий, Чустий сингари адиблар ҳар икки тилда ижод қилиб, “Зуллисонайн” номини олганлар.
Кўплаб тарихчи, воқеанавислар ҳам ўзбек, ҳам тожик тилларида изланиш олиб борган. Мовароуннахр ва Хуросонда истиқомат қилган Ҳусайн Бойқаро, Бойсунғур Мирзо, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Мухаммад Шайбонийхон каби подшоҳ, шаҳзодалар икки тилда гўзал маснавий, қасида, ғазал, рубоий битганлар. Ўзбек-тожик шоирлари бир-бирларидан илҳомланиб, бир-бирларига эргашиб, назира, мухаммас яратганлар.
Ғафур Ғулом, Ойбек, Мақсуд Шайхзода, Абдулла Қаҳҳор, Шароф Рашидов, Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Пиримқул Қодиров, Барот Бойқобиловлар ўнлаб асарларни форс-тожик адабиётидан ўзбек тилига ўгирган.
Ўз навбатида ўзбек адабиёти, маданиятидан бохабар Мирзо Турсунзода, Мирсаид Миршакар, Боқи Раҳимзода, Раҳим Жалил, Ҳабиб Юсуфий, Жалол Икромий, Абдусалом Деҳотий, Сотим Улуғзода, Шерали Лойиқ, Гулназар Келди ўзбек тилида ёзилган сара бадиий ижод намуналарини тожикчалаштирган.
Шарқшунос олим, таржимон Шоислом Шомуҳамедов Рўдакий, Фирдавсий, Умар Ҳайём каби ўнлаб форс-тожик шоирлари асарларидан ўзбек тилига қойилмақом таржималар қилган. Алишер Навоий асарларини тожик тилига таржима қилишда шоир Муҳиддин Аминзоданинг олдига тушадиган таржимон йўқ. Абдулла Қаҳҳор асарларини тожик китобхон адибнинг рафиқаси Кибриё Қаҳҳорова қалами орқали ўқимоқда. Жалолиддин Румий асарларини ўзбек тилига ўгиришда муҳтарам Жамол Камолнинг хизмати беқиёс.
Бугунги кунда Ўзбекистон - Тожикистон муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Давлатларимиз ўртасида барча соҳалардаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланмоқда. Бундан мен ҳам, оила аъзоларим ҳам беҳад мамнунмиз. Зеро, менинг шахсий ҳаётим ҳам касбий фаолиятим ҳам тарихий илдизлари бир икки мамлакат билан чамбарчас боғлиқ...
Бизнинг қишлоғимиз “Кўлбаи Поён” деб номланади. Заҳириддин Муҳаммад Бобур замонида бу мавзе “Кўлба яйлоқи”, яъни яйлов, ёзлик жой дейилган. Поён - қуйироқда жойлашган, дегани. Демак, “Кўлбаи Боло” ҳам бўлган. XV-XVI асрларда Темурийлар ва Шайбонийлар замонида бу ерлар Шовдор туманига қарашли бўлиб, маркази Работ хўжа эди. Илгари жой, макон, манзиллар дарё, канал номи билан юритилган. Шовдор тумани ҳам канал номига қўйилган. Турли даврларда Ургут, Тойлоқ, Самарқанд туманларига қарашли бўлган бу канал тожик тилида “Жўйи шаҳар” деб аталади.
Мен уруш тугаши арафасида, 1945 йил Самарқанд туманида туғилганман. Кўлбаи поён қишлоғи аҳолисининг аксари тожиклар. 1955 йили оиламиз Юқори тойлоқ қишлоғига кўчган. 5-синфдан то 10-синфгача ўзбек мактабида таҳсил олдим, устозларимнинг кўпчилиги тожик миллатига мансуб эди. Мен улар билан икки тилда мулоқот қилардим.

1963 йил билим юртини имтиёзли диплом билан тугатиб, Тожикистон Давлат университети тарих факультетига ўқишга кирдим. Мен тарихдан ташқари ХХ аср тожик адабиёти, араб алифбосига асосланган форс-тожик тили ва рус тилига ҳам жуда қизиқардим.
Университетда устозим, академик Зариф Ражабов тавсиясига кўра, Аҳмад Донишга оид илмий иш танладим. Мавзуни ёритиш учун тожик-ўзбек ва рус тилларида ёзилган манбаларни ўргандим. 1966-67 ўқув йили домла раҳбарлигида диплом ишини тожик тилида ёзиб, ўзбек тилида ёқладим. З.Ш.Ражабов тожик мутахассислар орасида биринчи бўлиб тарихдан фан номзоди бўлган. У киши Ўзбекистонда тарих институти раҳбари сифатида ҳам фаолият кўрсатган. Кейинчалик, 1948 йили Тожикистон Давлат университети таъсис этилгач, ректор лавозимига тайинланган. Университетда ишлаб қолишимга ўша киши сабабчи бўлган. Илоҳим, охирати обод бўлсин!
Яна бир устозим асли Бойсуннинг Сайроб қишлоғидан академик Мулло Эркаев эди. Домла 100 га яқин ўзбек ва тожик шогирдлар тайёрлаган. Маълумки, ҳаёт ҳақиқий олимдан улкан жасорат талаб этади. У кишини фидойиликда ўзбекистонлик Ҳабиб Абдуллаев, Иброҳим Мўминов, Яҳё Ғуломовлар билан қиёсласа бўлади.
Тожикистонда ишлаб юриб, тожик қизига уйландим, беш фарзанд кўрдик. Улар ўзбек ва тожик тилларини билишади. Қизим Дилнавоз Юсупова XV аср ўзбек-тожик шоирларининг аруз вазнида ёзган асарлари асосида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди.
1980 йил тақдир тақозоси ила оиламиз азим Тошкентга кўчди. Кўп йиллар мобайнида турли илм даргоҳларида доцент, профессор лавозимида ишладим. Бир неча йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида сиёсатшунослик фанидан дарс бердим. 10 дан ортиқ фан номзодига илмий раҳбар бўлдим, 3 нафар фан доктори тайёрладим.
Тошкентда Гога Ҳидоятов, Саттор Турсунмуҳамедов каби устозлардан кўп нарса ўргандим. 8-синфлар учун “Жаҳон тарихи” дарслиги муаллифларидан бириман. “Амир Темур Кўрагон ва Император Наполеон” номли монографиям китобхонлар орасида катта қизиқиш уйғотди. Барча муваффақиятларим негизида Самарқанд, Душанбе ва Тошкент шаҳарларида таълим берган устозларим меҳнати ётибди.
Раҳмон Фармонов,
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
профессори, тарих фанлари доктори