Устоз — эъзозда, меҳнат — эътирофда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Хоразм вилоятида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда мактабгача ва мактаб таълими, олий ва ўрта махсус таълим тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган фидойи устоз ва мураббийлар, таълим соҳаси фахрийлари иштирок этди.
Тантанали тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимов сўзга чиқиб, мамлакатимизда таълим тизимини ривожлантириш, педагогларнинг жамиятдаги нуфузини юксалтириш, ёш авлодга сифатли таълим ва тарбия бериш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталди.
Таълим соҳасида эришилаётган ютуқлар, ўқитувчиларнинг касбий маҳорати ва ташаббуслари бугунги кунда ёшларнинг билимли, ватанпарвар ва баркамол инсонлар этиб тарбияланишида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
[gallery-31722]
Тадбирда таълим-тарбия жараёнида фаоллиги, ташаббускорлиги ва муносиб натижалари билан алоҳида эътироф этилган бир гуруҳ педагогларга вилоят ҳокимининг ташаккурномалари ҳамда байрам совғалари топширилди.
Байрам тадбирида устоз ва мураббийларнинг шарафли касби, уларнинг ёш авлод тақдири ва келажагини белгилашдаги беқиёс ўрни алоҳида эътироф этилди.
Беҳзод Саидов (сурат), ЎзА