Ушу: Спортчиларимиз Хитойда совриндор бўлди
Хитойнинг Аньлу шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатларнинг спортчилари ўртасида ушунинг санда йўналиши бўйича ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик спортчилар муваффақиятга эришди.
Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари муросасиз кечган беллашувларда 2 та медални қўлга киритди.
-60 килограмм вазн тоифасида ўтган мусобақаларда Абдулҳамид Одилов кумуш, -65 килограмм оғирликдаги баҳсларда иштирок этган Авазбек Муҳаммаджонов бронза медалига эгалик қилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА