Тошкентда волейбол бўйича қизлар ўртасидаги саралаш баҳслари давом этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар қилганимиздек, пойтахтимиздаги «Олимпия шаҳарчаси»да «Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари!» мусобақалари давом этмоқда.
Кеча волейбол баҳсларида қизлар жамоалари ҳам иштирокини бошлади. «Президент олимпиадаси» доирасида ўтаётган саралаш босқичининг илк кунида 6 та учрашув бўлиб ўтди.
Мусобақаларга Бухоро ва Жиззах жамоалари ўртасидаги баҳс старт берди. Кескин ва муросасиз кечган учрашувда жиззахлик қизлар устун келди — 0:2.
[gallery-30303]
Шундан сўнг майдонга Сирдарё ва Хоразм волейболчилари чиқди. Ушбу учрашувда ҳам 0:2 ҳисоби қайд этилди. Натижада хоразмлик қизлар муҳим ғалабани қўлга киритди.
Самарқанд — Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари ўртасидаги баҳсда нукуслик қизлар 1:2 ҳисобида зафар қучди.
Сурхондарё — Фарғона ҳамда Тошкент вилояти — Андижон учрашувлари ҳам бир хил — 0:2 ҳисоби билан якунланди.
Куннинг сўнгги ўйини Қашқадарё ва Тошкент шаҳри жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Қизиқ ва курашларга бой кечган баҳс тақдири учинчи партияда ҳал бўлди. Унда тошкентлик қизлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА