Уруш, қиммат энергия, тариф – Германия иқтисодиёти “гуллади”
Эрон уруши келтириб чиқарган энергетика зарбасига қарамай, Германия иқтисодиёти кутилганидан барқарор бўлиб чиқди. Ҳукумат 2026 йил учун иқтисодий ўсиш кўрсаткичини 0,5 фоиздан 1,3 фоизга кўтарди.
Бунга аввало экспорт ўсиши ва сунъий интеллект соҳасидаги глобал сармоя туртки бермоқда. ГФР иқтисодиёт вазирлиги тахминича, 2025 йил 0,9 фоиз қисқарган мамлакат экспорти бу йил 3,7 фоиз ўсади. Маълумот маркази қурилиши лазер, ярим ўтказгич, ишлаб чиқариш ускуналари ва совутиш тизимига талабни оширмоқда. Мудофаа ва инфратузилмага давлат харажати ҳам келгуси йилларда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаши кутиляпти.
Тикланиш аҳоли учун ҳали сезиларли енгиллик олиб келмаслиги мумкин. Сентябрь ойида инфляция қарийб уч йиллик энг юқори даража – 3,3 фоизга чиқди. Ҳукумат бу йил инфляция ўртача 2,7 фоиз бўлишини кутмоқда. Энергия нархи қимматлиги эса аҳоли истеъмолини чеклаши мумкин.
Мусулмон Зиё, ЎзА