Уруш қатнашчиси ҳолидан хабар олинди
Иккинчи жаҳон уруши ҳақидаги хотираларнинг жонли гувоҳлари тобора орамизда кам қолмоқда. Уларнинг қараб турган маюс нигоҳларидан уруш даҳшатларини англаш қийин эмас. Албатта бугунги дориломон кунларга етиб келишимизда уруш қатнашчиларининг хизматлари беқиёс. Бугунги кунда ҳукуматимиз томонидан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бундай хайрли ишларга барча ташкилотлар ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Хусусан, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қамаши туман бўлинмаси ҳамда туман ҳокимлиги ташаббуси билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 113 ёшли Рўзибой Сатторовнинг хонадонига ташриф буюрилиб, ҳолидан хабар олинди ва озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Шунингдек, ҳудуддаги оилавий меҳрибонлик уйларига ҳам борилиб, болажонларга эсдалик совғалари тақдим этилди.

Ушбу саховат тадбирларида туман ҳокими Ботир Тоғаев ҳам иштирок этди.
Ўлмас Баротов, ЎзА.