Қурилишларда сифат таъминланади(ми)?
Қурилиш вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги ҳамкорлигида матбуот анжумани ўтказилди.
Қурилиш вазирлиги, "Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги ҳамкорлигида матбуот анжумани ўтказилди.
Бугун Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришлар, ислоҳотлар замирида биргина омил – одамларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш масаласи ётибди. Албатта, сўнгги уч йилни сарҳисоб қиладиган бўлсак, мамлакатдаги асосий ўзгаришлар яққол кўзга ташланади. Қурилиш соҳаси ҳам сўзсиз олд ўринларни эгаллаб турибди. Ўтган мана шу даврда Ўзбекистонда қурилиш индустрияси шаклланди, десак муболаға бўлмайди.
Бироқ, айрим қурилиш объектларида кўнгилни хира қиладиган ҳолатлар ҳам учраб турибди. Мисол учун, ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Дўстлик тумани Алишер Навоий номидаги маҳаллада қурилаётган 5 қаватли уй-жой мажмуасида “Илғор Дўстлик қурилиш” МЧЖ (буюртмачи) томонидан арматурасиз плиталар ишлатилаётгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу мутахассислар томонидан чуқур ўрганиб чиқилди.
Мана шу каби ҳолатларнинг олдини олишда Президентимиз томонидан жорий йилнинг 5 февраль куни имзоланган “Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Қарор қурилиш назорати соҳасида туб бурилишларга йўл очади.
Айтиш керакки, 2019 йил якунига эътибор қаратадиган бўлсак, ҳудудий инспекциялар томонидан жами 30 493 та объект қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказилган. Мазкур объектлар қурилиши давомида бизнинг инспекторлар томонидан жами 58 295 маротаба назорат ишлари амалга оширилган. Қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишлари жараёнида камчилик ва нуқсонлар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган 16 629 та ёзма кўрсатма берилган. Объектлар қурилишида 1 462 та ҳолат бўйича сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишлари вақтинчалик қайта бажарилгунга қадар жами 72 786
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли ҳамда 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган қурилиш маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича тўлиқ синовларни бажариш учун қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.
Соҳалар кесимида 2019 йилда 2796 та стандарт қабул қилинган бўлиб, шундан 2744 таси (98,1 %) халқаро талаблар билан уйғунлаштирилган, хусусан қурилиш соҳасида (532 та), металлургияда (210 та) стандартлар қабул қилинди.
2020 йилнинг 1 март ойи ҳ
Шунингдек, қурилиш саноатида 324 та корхоналарда менежмент тизимлари бўйича сертификатлар расмийлаштирилган.
2020 – йилда қурилиш
Бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу каби мавзуларда батафсил маълумотлар берилди. ОАВ вакиллари бугунги кунда юртимизда қурилишлар сифатини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги режалар ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлишди.