Ургутда мобиль боғча ташкил этилди
Жорий ўқув йилидан бошлаб, юртимизнинг айрим ҳудудларида махсус жиҳозланган ISUZU автобусларида тажриба тариқасида мобиль боғчалар синовдан ўтказилмоқда.
Жорий ўқув йилидан бошлаб, юртимизнинг айрим ҳудудларида махсус жиҳозланган ISUZU автобусларида тажриба тариқасида мобиль боғчалар синовдан ўтказилмоқда.
Жумладан, Самарқанд вилоятининг Ургут туманига ҳам ана шундай мобиль боғча келтирилди.
– Бундай “боғча”ни ташкил этишдан кўзланган мақсад – мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал камол топишига шароит яратишдан иборат, – дейди Ургут тумани мактабгача таълим бўлими бошлиғи Ҳ.Бобоева. – Туманимизга берилган битта мобиль боғчага Навбоғ, Муродқишлоқ ва Журабтепа маҳалларидаги, асосан, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар фарзандлари жалб этилади. Ҳафта давомида ҳар бир маҳаллада икки кундан машғулотлар олиб борилади. Кун давомида икки навбатда 16 нафардан болага таълим-тарбия бериш кўзда тутилган. Ушбу хизмат бепул кўрсатилади.
Мобиль боғча билан бирга ҳудудда ўйин майдончаси ҳам ташкил этилади.
