Урганч шаҳрида 88 турдаги ноқонуний товар-моддий бойликлар йўқ қилинди
Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими иш юритувида бўлган жиноят ишлари бўйича судларнинг ижро ҳужжатларига асосан яроқсиз деб топилган товар моддий бойликларини йўқ қилиш бўйича тадбир ўтказилди.
Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан “Божхона-сервис” давлат муассасаси омборхонасида йўқ қилиш бўйича ижро ҳаракатлари тайинланди.

Ўтказилган тадбирда Божхона қўмитасининг Хоразм вилояти бошқармаси, вилоят экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар санитария эпидемиология осойишталик маркази вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида 71 та ижро ишлари юзасидан 88 турдаги 2.770 дона капсула шаклидаги биологик актив қўшимчалар, 22 та алкоголь маҳсулотлари, 21 та рация ва унга тегишли бўлган қувватлаш қурилмалари ва қулоқчинлар, 35 та лазерли нур тарқатгич аппарати
ва ашёвий далил деб эътироф қилинган бошқа турдаги мол-мулклар синдириш, тўкиб ташлаш ва каробкаларни йиртиб ташлаш йўли билан йўқ қилиниб, ижро ишлари тамомланди.
Бу каби тадбирлар давом этмоқда.
Ҳамроз Баёнов
ЎзА