Унивeрситeт ёзги оромгоҳида кўчатлар экилди
Андижон давлат университетининг Хўжаобод туманида жойлашган ёзги оромгоҳида кўчат экиш акцияси бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда мевали ва манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлари экиш, яшил ҳудудлар ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
– Она табиат ва экологик мусаффоликни сақлаш, яшил ҳудудлар барпо этиш, боғлар яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан ҳисобланади, – дейди Андижон давлат университети ректори, профессор Акрамжон Юлдашев. – “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси эса ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.
[gallery-14326]
Жумладан, университетнинг Хўжаобод тумани Карнайчи маҳалласидаги ёзги спорт ва соғломлаштириш оромгоҳини ободонлаштириш, дарахт ҳамда гул кўчатлари ўтқазиш бўйича ташкил этилган акцияда университет профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар, ишчи-ходимлар фаол иштирок этди.
Акция доирасида ёзги оромгоҳ ҳудудига икки минг тупдан зиёд мевали, манзарали дарахт ва гул кўчати ўтқазилди.
Ф. Убайдуллаев,
З. Умрзоқов (сурат),
ЎзА мухбирлари