Университет фахрийлари тақдирланди
Мамлакатимизда 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни кенг нишонланди.
Ана шундай тадбирлардан бири Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Касаба уюшмалари кунига 1 йил“ мавзуида ташкил этилди.
Маънавий-маърифий тадбирда касаба уюшмалари тарихи, юртимиз касаба уюшмалари фаолияти, уларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни ҳақида сўз борди.
- Касаба уюшмаси — фуқароларнинг фаолияти ёки ўқиши тури бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида тузиладиган, ўз устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий жамоат бирлашмасидир, — дейди университет педагогика фанлари доктори, профессор Барно Абдуллаева. - Ушбу соҳада ишлаш шарафли ва масъулияти ҳисобланади. Чунки соҳа эгалари нафақат ташкилот, балки ҳар бир ходим, унинг оила аъзолари ва унинг турли манфаатлари учун курашади.
Тадбирда университет фахрийлари эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбир доирасида намойиш этилган концерт дастури иштирокчиларга қувонч улашди.


Мухлиса Аъзамова,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети талабаси.