«Тутқунликдаги озодлик» татар тилида чоп этилди
Ўзбек шоираси Ҳосият Рустамованинг «Тутқунликдаги озодлик» китоби Россиянинг Симферополдаги «Доля» нашриётида нашрдан чиқди.
Китобга шоиранинг Ватан, эрк, юрт ва нафис муҳаббат туйғуларига йўғрилган шеърлари киритилган.
Китоб 10 минг нусхада татар тилида чоп этилган. Ундаги шеърларни моҳир таржимонлар Сейран Сулаймон ва Зера Бекирова маҳорат билан таржима қилган. Тўплам ёзувчи Валерий Басыров муҳаррирлигида чоп этилган.