Туркманистон ва Эрон ҳамкорликни ривожлантиради
ИРНА агентлиги хабар беришича, Туркманистон ва Эрон Президентлари Сердар Бердимуҳамедов ва Иброҳим Раисий 15 июнь куни икки давлат ҳамкорлигини савдо-иқтисодий, транзит, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, илмий-маданий ва маданият соҳаларида ривожлантиришга қаратилган тўққизта ҳужжатни имзоладилар.
Эслатиб ўтамиз, Сердар Бердимуҳамедов икки кунлик расмий ташриф билан Эронга борди.