Туркманистон газ омбори қуради
Туркманистоннинг “Туркмангаз” давлат концерни раиси Максат Бабаев мамлакатнинг биринчи ер ости газ омборини қуриш учун тендер ўтказилаётганини маълум қилди.
Таъкидланишича, лойиҳа пудратчисини танлаш жараёни якуний босқичда. Бабаев тендерда жами етти мамлакат иштирок этаётганини қўшимча қилди.
“Туркмангаз” раиси ўринбосари Сапар Бекжоновнинг сўзларига кўра, йилига 5 миллиард кубометргача ёқилғини сиғдира оладиган ушбу омбор газ ресурсларини янада мослашувчан бошқариш ва саноат инфратузилмасини мустаҳкамлаш имконини беради.
С.Раҳимов, ЎзА