Туркманистон Афғонистонга ёрдам беришда давом этади
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2020-2022 йилларда Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш дастурини тасдиқлади.
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов 2020-2022 йилларда Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш дастурини тасдиқлади.
Туркманистоннинг давлат ахборот агентлиги маълум қилишича, дастур 12 та тадбирни ўз ичига олган. Уларнинг орасида ижтимоий объектлар барпо қилиш ва соғлиқни сақлаш ҳамда таълим соҳаларида инсонпарварлик лойиҳаларини ҳаётга жорий қилиш ҳам киради.
Жорий йилнинг февраль ойи бошида Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов раҳбарлигидаги делегация Кобулда Афғонистон президенти Ашраф Ғани ҳамда бош вазир Абдулла Абдулла билан учрашув ўтказган эди. Унда Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПИ) газ қувури қурилиши муҳокама этилганди.