Туркияда зенит-ракета синови муваффақиятли ўтди
Туркиядаги “Аксарай” полигонида “Hisar-O” зенит-ракета комплекси синови муваффақиятли ўтди.
Турк миллий хавфсизлик хизмати маълумотига асосланган “Anadolu Ajansı” агентлиги хабарига кўра, Туркия мудофаа саноати Бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган мазкур комплекс нишон – учувчисиз бошқарилувчи самолётни уриб туширган.
25 декабрда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўған амалдаги партия фаоллари билан Газиантепдаги учрашувида мамлакат пандемиядан кейинги бир йилда иқтисоди юксала бошлаган давлатлар сирасига киришини айтганди.